Ижтимоий тармоқларда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажаришга тайёрланаётгани тўғрисида миш-мишлар тарқалди.
Фонд матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаев мазкур миш-мишлар асоссиз эканини маълум қилди.
«Журналист ва блогерлардан турли асоссиз миш-мишларларнинг тарқалишига ҳисса қўшмаслик, ахборот тарқатишда масъулиятли бўлишга чақирамиз», — деб ёзади Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди матбуот котиби.