Аляска миллий гвардияси ҳамда мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари бўлинмалари ўртасида Арктика ва унинг атрофидаги ҳудудларда ички хавфсизлик ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш миссияси бўйича “Артика бургути–2022” номли қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказади.
Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилиши режалаштирилаётган ҳарбий машғулотларга 15 та штатдан 900 га яқин ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий хизматчилари ва 200 дан ортиқ миллий гвардия ходимлари қатнашади. Бундан ташқари, федерал, штат ва маҳаллий идоралардан 500 дан ортиқ хавфсизлик ходимлари ҳам иштирок этади.
Шунингдек, Канада армияси захирадаги қўшинлари ва қироллик ҳарбий ҳаво кучларининг халқаро ҳамкорликдаги шахсий таркиби ҳам иштирок этади.
Йил бошида Россия Федерацияси ва Белрус Республикаси ҳамкорликда ҳарбий машғулотлотларни бошлаган ва буларнинг барчаси Украина билан зиддиятлар доирасида юз бераётир.