Ўртача иш ҳақи Данияда 6 770 доллар, Швейцарияда 6870 доллар. Ўзбекистонда эса…

Гравитация YouTube канали томонилан 93 та давлатдаги ўртача ойлик иш ҳақи таҳлил қилинган.

Унга кўра, энг кам иш ўртача ойлик Венесуэлада қайд этилган, яъни 10 доллар. Ундан кейинги ўринда Куба 34 долларни, шимолий Корея 45 долларни, Сурия 75 долларни ташкил қилади.

Қўшни мамлакатлар Тожикистон 135 доллар билан 88 ўринни, Қирғизистон 244 доллар билан 77 ўринни, Туркманистон 275 доллар билан 74 ўринни, Қозоғистон 544 доллар билан 58 ўринни, Туркия 757 доллар ҳисобида 53 ўринни, 766 доллар билан Россия 52 ўринни банд этган.

Энг юқори уч ўринни Люксембург 6 485 доллар, Дания 6 770 доллар, Швейцария 6870 доллар ўртача маош билан эгаллаган.

Шунингдек, рўйхатда Ўзбекистон 267 доллар ўртача маош билан 76 ўриндан жой олган.