“Аркадағга шуҳрат”: Бердимуҳамедов яна бир кўкрак нишонига муносиб кўрилди

Гурбангули Бердимуҳамедов яна бир “Туркманистоннинг моҳир дипломати” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Туркманистон президентининг мамлакат мустақиллиги ва бетарафлигини мустаҳкамлаш, тинчликсевар ташқи сиёсати, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, Туркманистон Дипломатик ходимлари куни (18-февралда нишонланади) муносабати билан амалга оширилаётган ишларга қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

У, шунингдек, бу йил ўзининг яна бир китобини ёзган эди. Бу унинг “мамлакат тараққиётининг турли масалалари, ташқи сиёсат, иқтисодиёт, маданият, илм-фан ва бошқа соҳалардаги мулоҳазалари жамланган” маърузалари тўпламидир.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, Бердимуҳамедов, ва ниҳоят, ўз ўрнини “ёшларга бўшатиб бериш керак”лиги ҳақида қарор қабул қилди.

Мавзуга оид: