Ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун субсидия тўланади

Ҳукумат қарори билан «Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, республика вакилларига ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун 150 миллион сўмгача субсидия тўланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳоким ёрдамчилари ойлик-маошлари хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – 4 млн 932 минг сўм;

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – 5 млн 343 минг сўм;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – 5 млн 754 минг сўм.

Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсасия қилиб борилади.