Москвада 27 ёшли ўзбекистонлик эркакни лифт босиб қолди. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот агентлиги хабар берди.
Аниқланишича, ҳодиса 15 февраль куни Гончаров кўчаси 4-уйдаги силга қарши диспансерда содир бўлган. Лифт шахтасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда лифт кабинаси ҳаракатлана бошлаган, оқибатда ишчи — 27 ёшли эркак унинг тагида қолиб кетган. Жабрланувчи умуртқа суяги синиши билан касалхонага ётқизилган», дейилади хабарда.
Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.