Тафаккур вақти: Золимга ёрдам беринг…

Буюк ватандошимиз Имом Бухорий тўплаган ҳадисларнинг бирида шундай дейилади:

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Биродарингга золим бўлганида ҳам, мазлум бўлганида ҳам ёрдам бер”, дедилар.

“Эй, Расулуллоҳ, мазлум бўлганида-ку бунга ёрдам берамиз. Золим бўлганида қандай ёрдам берамиз?” дейишди. У зот: “Унинг қўлини (зулмдан) тутиб қоласан”, дедилар.

… Биз одатда зулм қилган кишини аёвсиз фош этиш, обрўсини тўкиш, маломат қилиш, нафли-бенаф “чоралар” кўриш йўлини тутамиз. Аслида бу иллатнинг давоси бироз бошқача экан.

Бугун шу насиҳатга амал қилиб, билиб-билмасдан ўзига ва ўзгаларга зарар қилиб қўяётган дўстларимизга қўлимиздан келганича ёрдам бера олсак, аҳволимиз ҳозиргидан анча ўнгланиши шубҳасиз.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорийнинг Ал-жомеъ ас-саҳиҳ китобидан.

Ogoh.uz – ахборот-таҳлилий портали номидан қўнғироқ қилсангиз 7 % чегирма мавжуд

Мурожаат учун: +99893 184-54-51