Тошкент метрополитенида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона фойдаланишга топширилади
Тошкент метрополитенида 23-февралдан бошлаб илк маротаба она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхонадан фойдаланиш бошланади.Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати раҳбари Миракбар Толипов хабар берди.
Қайд этилишича, ташаббус президентнинг “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”га қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган.
“Ушбу хона замон талабларига мос равишда барпо этилган бўлиб, қатор қулай ускуналар билан жиҳозланган”, — дейилади хабарда.