Навоий шаҳридаги «Янги ҳаёт» савдо мажмуасида бобо ва набира эскалатордан қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Набираси билан йиқилган фуқаро ҳодиса жойида вафот этган, жиддий жароҳат олган, 3 ёшли бола эса шифохонага ётқизилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг айни пайтдаги аҳволи ҳақида маълумот берди.
Айтилишича, 23 февраль ҳолатига кўра, беморнинг умумий ҳолати динамикада яхшиланиб бормоқда. Айни пайтда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг тажрибали шифокорлари томонидан стандарт бўйича муолажалар давом эттириляпти.
Бемор яқин кунларда реанимациядан болалар бўлимига ўтказилиши режалаштирилган.