Президент Шавкат Мирзиёев армияга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади.
Қарорга кўра, чақирув ёшидаги фуқаролар 2022 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга жалб этилади.
Муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2022 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.
Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В.Махмудов зиммасига топширилди.