Куни кеча соат 21:00 да Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида номаълум шахс (эркак) ўзини поезд тагига ташлагани сабабли «Чилонзор» йўналишининг бир томонлама қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтатилган эди.
Аниқланишича, Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида Сирдарё вилояти, Сардоба туманида яшаган 1984 йилда туғилган фуқаро ҳаракатланиб кетаётган электропоезднинг тагига ташлаб, олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.