Байден Украинадаги вазият юзасидан баёнoт берди.
— Россия Европада хавфсизлик бўйича мулоқот ўтказиш бўйича таклифларни рад этди.
— Россия Федерациясининг ҳаракатлари халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади.
— Биз Россиянинг доллар, фунт ва йенада бизнес юритиш имкониятини чеклаймиз.
— Биз 4 та банкни блоклаймиз, уларнинг активлари, элиталари ва оилаларини музлатиб қўямиз.
— АҚШ ва иттифоқчилар Россиянинг юқори технологияли маҳсулотлар импортини 50 фоизга чекламоқчи.
— АҚШ қўшинлари Украинадаги жангларда қатнашмайди. Агар Россия Украинадан ташқарида NATO’нинг исталган давлатига ҳужум қилса, АҚШ ҳарбий ҳаракатларга киришга тайёр.
— Байденнинг айтишича, у Германияга кўпроқ АҚШ қўшинларини юборишга рухсат берган.
— Биз триллион долларлик активларга эга бўлган банкларга нисбатан санкциялар қўллаяпмиз ва банкларни молия тизимидан, жумладан ВТБдан узиб қўямиз.
— АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари Россия космик дастурига таъсир қилади.