Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Мирзиёев Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Туркиянинг дўст халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.

Суҳбат давомида халқаро сиёсат ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилган.