Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор – Украинадаги қурбонлар сони маълум қилинди

Украина соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшко Россия ҳужуми оқибатида 198 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилди.

«Афсуски, тезкор маълумотларга кўра, бизда босқинчилик оқибатида 198 киши ҳалок бўлди, улардан 3 нафари бола, 1115 нафари яраланган, шундан 33 нафари болалар», — деб ёзди Ляшко файсбукдаги саҳифасида.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги матбуот котиби Шабиа Мантунинг маълум қилишича, Украинага босқин ортидан бир кечада 100 мингдан ортиқ тинч аҳоли ўз уйларини ташлаб, қочқинга айланган.