Тошкентда “Спарк” ҳайдовчиси “Шаҳристон” метро бекати пастки йўлагига тушиб метродан чиқаётган фуқарони жароҳатлади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди. .
Аниқланишича, 2022 йил 26 февраль куни соат таҳминан 23:30ларда 1994 йилда туғилган, М.Н. бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситасида Юнусобод тумани А.Темур кўчаси бўйлаб, Унверсам айланма томонга ҳаракатланиб, кетаётган вақтда 1-уй қаршисида бошқарувни йўқотиб, “Шаҳристон” метро бекатидан чиқаётган пиёда 2000 й.т Б.Дни уриб юборган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, пиёда Б.Д, ҳайдовчи М.Н ва ёнидаги йўловчи М.Нлар олган тан-жароҳати билан шифоҳонага мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёлик фуқаро ўзини поезд тагига ташлаб вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.