Украина президенти ҳудудий мудофаа Интернациональ легиони тузилганини эълон қилди, унга хорижий фуқаролар қўшилиши мумкин
“Россия босқинига қаршилик кўрсатиш ва жаҳон хавфсизлигини ҳимоя қилишга қўшилишни истаган барча хорижликларга Украина раҳбарияти давлатимизга келишни ва ҳудудий мудофаа кучлари сафига қўшилишни таклиф қилади”, — деди Владимир Зеленский.