“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Бир киши бир одамдан унга қарашли ерни сотиб олди. Ерни сотиб олган киши у ердан бир кўза олтин топиб олди.
Сотиб олувчи (ҳовлининг собиқ эгасига) “Мана бу олтинингизни олинг. Мен фақат сиздан ерни сотиб олганман, олтинни (ҳам қўшиб) сотиб олмаганман”, – деди.
Ернинг (собиқ) эгаси: “Мен сизга ерни ҳам, ундаги нарсаларни ҳам сотганман. (Шунинг учун олтинни олмайман)”, – деди.
Кейин бир кишига ҳукм сўраб боришди. Ҳукм сўралган киши: “Сизларнинг фарзандингиз борми?” – деди. Улардан бири: “Менинг ўғлим бор”, – деди. Иккинчиси: “Менинг қизим бор”, – деди. Ҳукм чиқарувчи: “Бу ўғил билан қизни бир-бирларига никоҳлаб қўйинглар ва (тилланинг бир қисмини) уларга ишлатинглар, (қолган қисмини) садақа қилинглар”, – деди”.
“Марварид маржонлар” китобидан