Владимир Путин фахрий президент ваколатидан маҳрум этилди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Россия президенти Владимир Путиннинг ташкилот фахрий президенти ваколатидан маҳрум этилгани ҳақида маълум қилди.

Маьлумот учун ушбу мақом Путинга 2008 йилда берилган эди.

Xалқаро дзюдо федерацияси жаноб Владимир Путиннинг IJF фахрий президенти ва элчиси ўлароқ мақоми бекор қилинганини эълон қилади», дейилган федерация хабарида.

Россия қўшинлари 24 февраль куни Украина ҳудудида ҳарбий амалиёт бошлагани сабаб IJF шундай қарорга келган.