Тафаккур вақти: Тошга ўйилган битик

Икки дўст – Аҳмад ва Исмоил саҳрода суҳбатлашиб кетишаркан, бир мавзу устида баҳслашиб қолишди. Тортишув шу даражага етдики, Исмоил Аҳмаднинг юзига тарсаки туширди. Аҳмаднинг дили қаттиқ оғриди, аммо индамади. Фақатгина қумга: “Бугун энг яқин дўстим Исмоил юзимга шапалоқ урди”, деб ёзди.

Йўлда давом этишди. Бир дарёга етгач, чўмилишга қарор қилишди. Аҳмад ўзини сувга отди ва кўп ўтмай бақира бошлади. У совуқ сувда томири тортишиб қолиб, чўка бошлаганди. Исмоил қутқариш учун шошилди ва дўстини сувдан олиб чиқди. Бироздан сўнг ўзига келган Аҳмад соҳилдаги катта тошга ўйиб ёза бошлади: “Бугун энг яқин дўстим Исмоил ҳаётимни сақлаб қолди”.

Шунда Исмоил ҳайратланиб сўради: “Нега озор берганим ҳақида қумга, ҳаётингни сақлаб қолганимни тошга ёзаяпсан?” Аҳмад табассум билан жавоб берди:

— Қумга ёзилган ёзувни шамол учириб кетади. Худди шу каби, дўстдан етган етган озорни қалбимиздан ўчириб ташлашимиз керак. Тошга ўйилган битик эса анча-мунчага ўчмайди. Шу сабабли ҳам дўстнинг яхшилигини тошга ёзишимиз керакки, токи бу умр хотирамиздан ўчмасин.