Тайвань Украинага дори-дармонлар юборди


Тайвань Украинага самолёт орқали 27 тонна тиббий буюмлар жўнатган.


Реутерс агентлигининг Тайвань ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, дори-дармонлар юки самолётда Франкфуртга жўнатилган ва у ердан украиналикларга етказилади.


“Хитой Республикаси Тайвань халқаро демократик лагер аъзоси сифатида “Тайвань ёрдам бера олади” руҳида ҳаракат қилишни хоҳлайди”, — дейилади Тайван Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.


Украинага қилинган ҳужум учун Россияга қарши санкцияларга Тайван ҳам қўшилди.