“Оқила аёллар” ҳаракатини ташкил қилинади

Давлатимиз раҳбари обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага эга “Оқила аёллар” ҳаракатини ташкил қилишни таклиф этди.

“Бу ҳаракат том маънода “маҳалланинг виждони”га айланиши керак. Чунки, маърифатли жамиятни маърифатли оналарсиз қуриб бўлмайди.

Биз Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш, жамиятда янги маънавий макон яратиш ҳақида гапирар эканмиз, бу ишларни оила, оналар маънавияти билан узвий амалга оширишимиз зарур.

Ҳеч бир она фарзандининг келгусида бахтсиз бўлишини истамайди.

Шу маънода, мен муҳтарама оналаримизга мурожаат қилмоқчиман. Бугун биз Ватаннинг шон-шуҳратини юксалтирадиган тарихий даврга қадам қўйдик.

Шунинг учун, сизлар фарзандингизнинг қалбига улуғ мақсадларни, эзгу ғояларни сингдиринг, буюк орзуларни жойлашга интилинг.

Оналаримиз юксак фазилатли, мард, жасур фарзандларни тарбиялаб берса, биз уларни замонавий мактаб ва олийгоҳларда камолга етказамиз.

Мақсадимиз – ҳар бир оила, хонадон ва маҳалла мана шу улуғ ҳаракатнинг марказига айлансин”, деди Президент.