Қулоқ ичидаги тинимсиз шовқин хавфли касаллик, мия саратони белгиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда оториноларинголог Владимир Зайцевнинг маълум қилмоқда.
“Бу (қулоқ ичидаги шовқин) мия ва ички қулоқ онкологияси белгиларидан бири бўлиши мумкин. Шунингдек, шовқин эшитиш нервининг озиқланиши бузилганида сенсоринерал эшитиш қобилиятини йўқотиш ҳодисасини ҳам англатиши мумкин «, — дея тушунтирган у.
Оториноларингологнинг фикрига кўра, қулоқ ичидаги шовқин қон босимининг кўтарилиши ва ҳолдан тойиш оқибатида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Агар дам олишдан кейин аҳвол нормал ҳолатга қайтган бўлса, унда сиз шифокорларга учрамайсиз. Аммо агар шовқин сизни узоқ вақт давомида безовта қилса, унда сиз мутахассисга бориб учраш керак бўлади.
Ўз навбатида, оториноларинголог Иван Лесков симптом эшитиш қобилиятини йўқотишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилган.