Чиноз туманидан «А.Н.» 2016 йилда «молиявий пирамида» ташкил қилиб, фуқаролардан пул, автомашина ва бошқа қимматликларни қабул қилиш билан шуғуллангани учун 2017 йилда суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган.
Унга нисбатан амнистия акти қўлланилиб, 2021 йилнинг декабрь ойида озодликка чиқарилган бўлса-да, аксинча, «эски ҳунарини» давом эттирган.
У ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, ИЖҚК департаментининг ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.
Дастлабки суриштирув натижасида аниқланишича, умумий қиймати 394 млн. сўмни ташкил қилган автомобиллар ва чорва ҳайвонларини фуқаролардан олгани маълум бўлди.