Энди Японияга махсус мақомда борган ўзбекистонлик ишчи 5 йилдан сўнг оиласини олиб кетиши мумкин
Жорий йилнинг 9-19 март кунлари Тошкент шаҳрида меҳнат мигрантларига Японияда ишлашга боришда махсус малакали ишчи резидентлик мақомини олиш учун тест синовлари ташкил этилади.
Унга кўра, ушбу тестлардан ўтган, ММИ сертификатига эга ўзбекистонлик мигрант 5 йилдан 10 йилгача Японияда ишлаб, 5 йилдан сўнг оиласини ҳам олиб кетиш имкониятига эга бўлади.
Мазкур тестлар йилда 6 марта мунтазам равишда амалга оширилади.