Фақир, соддадил бир одамнинг яхши қўчқори бор эди. Қўчқорининг бўйнига арқон боғлаб етаклаб кетаётган эди. Айёр ўғри унинг изига тушди ва арқонни кесиб, қўчқорни олиб кетди. Қуруқ арқонни судраётган одам тўхтаб орқасига қаради, қўчқори йўқ. Қайғуриб «Қўчқорим қаерда?» дея тўрт томонга югура бошлади.
Кечгача югурди, чарчади, қўчқор эса йўқ. Қидираверди. қудуқ бошидаги бир одамнинг: «Эй, воҳ, деб бақириб чақираётганини кўрди. Ёнига яқинлашди.
— Тинчликми дўстим, сенинг ҳам қўчқоринг йўқолдими? Нега бақириб чақиряпсан?
— Бу кимса қўчқор ўғриси эди.
Бошини эгди:
— Сўрама укам. Шунча йилдан буён йиққан юз олтиним бор эди. Уни бир халтачага қўйган эдим. Шу қудуқ тепасига келдим. Эгилиб ичига бир қарай дедим. Олтин халтачам, кўйнимдан сиргалиб қудуққа тушиб кетди арқон бор. Ечиниб, қудуққа тушиб, халтачамни топсанг, сенга олтиннинг бешдан бирини бераман…
Одам: «Юз олтиннинг бешдан бири йигирма олтин бўлади. Йигирма олтинга эса ўнта қўчқор беради. Бир эшик ёпилган бўлса, ўн эшик очилди. Бир қўчқор кетган бўлса, Аллоҳ менга каттакон туя эҳсон қилди» , деб ўйлади. Тезда бир қарорга келди, уст бошини ечди. Арқонни қудуқ ёнига боғлади, қудуққа тушди.
Қудуққа тушар тушмас ўғри унинг кийим бошини йиғиштириб, қочиб қолди.
Бечора одам таъмагирлиги боис ҳам қўчқордан, ҳам кийимларидан айрилди.
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан