Бугуннинг ўзида қанча мамлакатимиз фуқаролари Украинадан Ўзбекистонга олиб келинди?

2022 йилнинг 3-4 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аеропорти орқали 720 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 4 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 11 та авиарейс билан 2 579 нафар ватандошимиз қайтарилди.

Катовице аеропортидан учта қўшимча парвоз кутилмоқда: бугун соат 14:30 ва 16:00 да ҳамда 5-март соат 03:00 да (Тошкент вақти билан). Полша ҳудудида мамлакатимизнинг 1 480 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 700 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 780 нафари эса Катовице аеропортига жойлаштирилган.