Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 25-30 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан секундига 18-23 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи жойларда секундига 25-30 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан секундига 18-23 метргача кучайиши, бу кучайиш Самарқанд, Жиззах вилоятларининг баъзи туманларида секундига 25-30 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан секундига 18-23 метргача кучайиши, бу кучайиш Қашқадарё вилоятида секундига 25-30 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.