Қашқадарё вилояти Касби тумани туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра,
15 ёшли қиз 4 йигит томонидан зўрланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Касби туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 128-моддаси 2-қисм а банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида вояга етмаган Ҳ.Анинг аризасига кўра, зўрлаганликда гумон қилинган 4 нафар шахс бу ҳаракатларни содир этмаганликларни айтиб, инкор қилишган.
Тергов ишида далиллар етарли бўлмаганлиги боис тергов ҳужжати вақтинча тўхтатилган. Бола туғилиб, ДНК текшируви натижаси эълон қилиниши билан тергов ҳаракатлари қайта қўзғатилади.