4 март куни соат 19:10 лар атрофида Бухоро шаҳрининг И.Каримов кўчасидан ўтувчи йўлда Бухоро Ҳудудгаз биноси рўпарасидан ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси тўсатдан йўналишни ўзгартириб орқадан келаётган “Спарк” автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва ҳаракат йӯналишига қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, йўл четида тўхтаб турган 4 та автомашинага шикаст етказган. Бу ҳақда Бухоро ИИБ хабар берди.
ЙТҲ натижасида бирор бир фуқаро тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан айни ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.