Бугун 8 март. Хотин-қизлар байрами.Мухтарама аёлларимизни шу кун муносабати билан чин юракдан табриклайман. Доимо биз учун соғ-омон бўлинглар. Биз сизларга ҳамиша совғалар берамиз, табриклаймиз. Аммо совғалар фақат биз томонимиздан эмас, қонунчилик томонидан ҳам берилган. Совғалар бир неча ҳақли имтиёзлар кўринишида:
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга тадбиқ қилинмайди (ЖК 51-модда).
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати Жиноят кодекси тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг 3/2 қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Оила кодекси 39-моддаси бўйича хотин ҳомиладор бўлганда ёки бола туғилганидан кейин 1 йил мобайнида эр ажрашишга ариза беролмайди. Хотин берса бўлади.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташда аёлларга махсус колония (энг ёмон колония)да ўташ тақиқланади.
Ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинган аёлларга ҳам ҳаттоки шартли ҳукм қўлланилиши мумкин, эркакларга эса йўқ.
Узоқ муддатга (20 йилдан ортиқ, лекин 25 йилдан кўп бўлмаган муддатга) озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга берилмайди,
Аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш бу жиноят. Лекин эркакларга нисбатан эса айнан шунақа норма йўқ.
Меҳнат соҳасида давлатнинг аёлларга бериладиган алоҳида ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди (Меҳнат кодекси 6-модда).
Меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланади (Меҳнат кодекси 224-модда).
Шу ўринда айтиб қўяй, бизнинг жамоа юқоридаги аёлларга имтиёзларни доимо қўллаб-қувватлайди. Бахтимизга соғ бўлинглар азиз аёллар!