Ўзбекистоннинг қатор вилоят ҳокимларига 9 март куни оила ва хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосарлар тайинланди.
Зуҳра Мирғозиева Тўраевна Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Гулсара Курбонбоева Ахмедовна Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Гулнора Абдуллаева Маърифжоновна Андижон вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Зебинисо Рахмонова Пулатовна Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Комила Карамова Зайдуллаевна Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Наргиза Тожибоева Келдибековна вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.