Муқаддам судланган ва шартли ҳукм қўлланилиб синов муддати тайинланган шахс бир йигитни пичоқлаб ўлдириб, севган қизини пичоқлаб ташлади.
У деҳқон бозори орқа қисмида жойлашган автотураргоҳга кириш қисмидаги йўлакчада бир фуқаро билан дастлаб яхши муносабатда гаплашади. Фуқаро сундаланувчига гаплашиб юрган қизи билан оила қуролмаслигини, уни тинч қўйишини тушунтирганида рози бўлади. Ўзаро қўл ташлашиб хайрлашган бўлсада, безорилик оқибатида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан қуролланади. Фуқарони қасддан ўлдириш мақсадида қўлидаги пичоқ билан унинг кўкрак ва қорин қисмига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.
Бундан ташқари, судланувчи тунги соат тахминан 23:00 ларда ишқий муносабатда бўлган қизи билан ўзаро келиб чиққан жанжал сабабли, пичоқ билан унинг кўкрак қисми, ўнг елка ва билак соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан соғлигининг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказган.
Судланувчи Жиноят кодекси (ЖК) нинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “л” банди ва 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган асосий жазоларни қисман қўшиш йўли билан 15 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо умумий тартибли калонияларда ўтаттирилиши белгиланди.