Ижтимоий тармоқларда “Қизи ўз онасини ураётгани акс этган видео тарқалди” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳолат 2022 йил 14 февраль куни Самарқанд шаҳар Боғибаланд МФЙда ҳудудида содир бўлган.
Самарқанд шаҳар Имом Восе МФЙда яшовчи Ҳ.Н, Боғибаланд МФЙда яшовчи кенжа қизи 1997 йилда туғилган И.Н. билан ўзаро уй-жой масаласида тортишиб қолиши натижасида улар ўртасида жанжал юзага келган.
Ҳолат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ходимлари томонидан ҳужжатлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.