Тезкор: 15 мартгача сел келиш хавфи мавжуд ҳудудлар аниқланди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 15 мартгача сел келиши хавфи эълон қилинди. Қуйидаги ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон, туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ, Пискент туманларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида.