Сергели туманида кўприк қурилаётганлиги боис юқори босимли газ қувурини кўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Сергели туманида янги қурилаётган кўприк остидан ўтган юқори босимли газ қувурини кўчириш ишлари олиб борилиши сабабли, 14 март куни соат 9:00 дан 19:00 гача Сергели ва Янгиҳаёт туманидаги қатор маҳаллаларда газ таъминоти узилади.