Тафаккур вақти: Ризқ

Бир киши Шайх Шиблийнинг ҳузурларига келиб, деди:

— Ҳазрат, оилам катта, қарамоғимда одам кўп. Доим уларни боқиш едириш – ичириш ташвиши билан юраман. Бирор йўл кўрсатинг, уларнинг таъминотини ўйлаб доимий сиқилишдан қутулай.

— Тезда уйга боринг, — дедилар Шайх. — Кимнинг ризқи сизга боғлиқлигига амин бўлсангиз, эшикдан ташқари чиқаринг.

Кимнинг ризқини Аллоҳга ҳавола қилсангиз, уйда қолсин. Уйда қолганлар ризқини Аллоҳ таолога ҳавола қилганингизга кўра, энди уларни боқишга мажбур эмассиз.

Уйингиздан чиқариб юборганларингизни боқишга мажбур бўлмаганингизни ҳисобга олсак, масала ечимини топди.