Россиядаги ўзбекистонликлар қайси хизматлар орқали уйга пул юборишлари мумкин?
Россияда Visa ва Mastercard тўлов тизимлари ҳамда Western Union платформаси ўз фаолиятини тўхтатди. Россиядаги ўзбекистонликлар ватанга пул юбориш учун ҳозирда қайси хизматлардан фойдаланишлари мумкин?
Ўзбекистон банкларининг маълум қилишича, Россиядаги ўзбекистонликлар Moneygram, Unistream, Contact, «Золотая корона», Ria ва Asia Express тўлов тизимлари, Paycent, «Сбер онлайн» ва «Золотая корона» мобил дастурлари орқали Ўзбекистонга пул ўтказишлари мумкин.
«Россия ва Ўзбекистон банклари ўртасидаги пул ўтказмалари бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ», — дея таъкидлаган банклардан бирининг вакили.