Фарғонада ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.
Аниқланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Ё.Т. ва Р.Б.лар фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг қўшни Қирғизистон Республикасидаги ўқишларини Андижон давлат тиббиёт олийгоҳига ҳамда Наманган давлат университетига кўчириб бериш эвазига С.нинг 2 000 АҚШ долларини, М.нинг 1 200 АҚШ долларини ва О.нинг 20 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда,– дейилади хабарда.