Қирғизистон банкларига доллар экспорт қилиш тақиқланди

Қирғизистон Миллий банки тижорат банклари, айирбошлаш шохобчалари ва микрокредит компанияларига мамлакатдан Америка валютасини олиб чиқишни вақтинча тақиқлади.

17:30дан бошлаб нақд АҚШ долларини республикадан ташқарига олиб чиқиш тақиқланди.

2022 йил бошидан 10 мартгача валюта курсидаги кескин ўзгаришларни юмшатиш мақсадида Қирғизистон Миллий банки жами 284,3 миллион долларлик хорижий валютани сотиш бўйича бешта интервенсия ўтказди.

Аввалроқ, Россия Банки бизнесда нақд пул учун вақтинчалик тартиб жорий этганди.

Резидентларга АҚШ доллари, япон иенаси, фунт стерлинг ва еврода 5000 долларгача нақд пул ечиб олиш ва фақат чет элга саёҳат харажатларини тўлаш учун рухсат берилган.

Аввалроқ АҚШ Россияга доллар сотишга таъқиқ қўйгани ҳақида маълум қилган эдик.