Британияда Украинадан келган қочқинларга бошпана берган фуқароларга ойига 450 доллар пул тўланади.
Буюк Британия ҳукумати Украинадан келган қочқинларни қабул қилган маҳаллий аҳоли, ташкилотлар ва жамоаларга ойига 350 фунт стерлинг (456 доллар) тўлайди. Бу ҳақда Британия Вазирлар Маҳкамаси сайтида чоп этилган хабарда айтилади.
«Украинадаги инқироз бутун дунёни ларзага солди, чунки юз минглаб бегуноҳ одамлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлдилар. Буюк Британия Украина билан елкама-елка туради, жамият имкон қадар кўпроқ ва тезроқ хавфсиз жойга олиб бориш зарурлигини тушунади. Мен бутун мамлакат бўйлаб одамларни миллий саъй-ҳаракатларга қўшилишга ва украиналикга ёрдам беришга чақираман. Биз уларни хавфсиз уй-жой билан таъминлашимиз мумкин. Бу жуда керак», Буюк Британиянинг уй-жой, минтақавий ривожланиш ва маҳаллий бошқарув бўйича Давлат котиби Майкл Гове.