Россия ва Украина муросага яқинлашмоқда — Михаил Подоляк

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия ва Украина музокаралар жараёнида муросага яқинлашаётганини айтди. Бу ҳақда у “Коммерсант”. нашрига берган интервюсида маълум қилган.

Бундан ташқари Россия ва Украина президентларининг учрашуви — барча процессуал масалалар ҳал бўлганида ва делегациялар ўз ишини якунлаганда бўлиши мумкин.

«Бизда у ёки бу манфаатларни ҳимоя қиладиган, Украинани шу каби вазиятларнинг яна такрорланмаслиги нуқтаи назаридан зарбадан олиб чиқадиган, Украинани тўғри маънода қандайдир компенсацион тарихга олиб кирувчи барча таклифларимиз бор. Ва мен яна бир бор таъкидлайман: Россия томони [вазиятга] анча адекват қарамоқда. Аммо улар Украина эмас, Россия қандай вазиятга тушиб қолганини 100% тушунишлари учун яна бироз вақт ўтиши керак», — дея таъкидлаган Подоляк.

Делегациялар доимий равишда видеомулоқотлар ўтказмоқда — бир кун аввал бу форматни Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлаган ва Подоляк ишчи кичик гуруҳлар яратилганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, томонлар ўт очишни тўхтатиш шартлари, Украинанинг вайрон бўлган инфратузилмасига етказилган зарарни қоплаш масаласи, Россия қўшинларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиш жараёни ва тинчлик келишуви шартларини муҳокама қилмоқда, деб ёзади “Коммерсант”.