2021 йилда коррупция билан боғлиқ жиноятлар Ўзбекистонга 1,2 триллион сўм зарар етказган

2021 йилда коррупционерлар Ўзбекистонга 1,2 триллион сўм зарар етказган.Бу ҳақда 10 март куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигидаги матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Акмал Бурхонов маълум қилди.

Таъкидланишича, 2021 йилда республика бўйича 5483 нафар шахсга нисбатан коррупсияга оид 3769 та жиноят иши кўриб чиқиш учун судларга юборилган. 2020 йилга нисбатан судга юборилган жиноят ишлари сони 2621 тага, жиноий жавобгарликка тортилганлар сони 3760 тага ёки 218 фоизга ошган.

2020 йилда коррупсия билан боғлиқ жиноятлар натижасида давлат ва жамиятга 500 миллиард 102 миллион сўм моддий зарар етказилиб,шундан 355 миллиард сўми ёки 71 фоизи қопланди.

2021 йилда эса етказилган моддий зарар миқдори 1 триллион 282 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 887 миллиард сўми ёки 69,1 фоизи қопланди, – дейилади хабарда.

Шахруза Сатторова тайёрлади