Суфён Саврий асҳобларидан сўрадилар:
— Агар орангизда сўзларингизни султонга етказувчи киши ўтирса, султонни ғазаблантирадиган гаплар айтган бўлармидингиз?
Асҳоблари:
— Асло! Ким ҳам бунга журъат қила оларди, — дедилар.
— Шундай экан, билингларки, фаришталар ҳар бир сўзингизни, албатта, Роббингизга етказурлар.
Яхши сўзларни гапиринг, ёмон сўзлардан эса тийилинг, — дедилар ҳазрат.