Иммун тизимининг хавфли хужайралар тарқалишининг олдини олиши ушбу микроэлемент даражасига боғлиқ.
Тадқиқотларда магний миқдори кам бўлган организмда зарарли хужайралар бутун танага тезроқ тарқалиши, шунингдек, грипп вирусидан ҳимояланиш камайиши аниқланган.
Лаборатория тадқиқотлари шуни кўрсатдики, ўсимтадаги магний концентрацияси ортиши билан саратон хужайраларига қарши иммунитет кучаяди.
Жигарранг денгиз ўтларида магний миқдори ниҳоятда кўп. Шунингдек, кўкатлар, яшил сабзавотлар, дуккаклилар, донлар, ёнғоқ ва уруғлар ҳам магнийга бой.
Магнийнинг кунлик миқдори эркаклар учун 400-420 мг, аёллар учун эса 320 мг.
Организмда магний етишмаслигининг асосий белгилари: бош оғриғи, соч тўкилиши, юрак оғриғи, асабийлашиш, юқори холестерин, қорин оғриғи, аёлларда хайз давридаги оғриқ, сурункали чарчоқ, мушаклар тиришиши, умумий ҳолсизлик, тирноқлар мўртлиги.