13 март куни тахминан соат 14:50 да Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи Даштобод – Зомин – Супа – Бахмал – Ғаллаорол 4Р-40 йўлининг 2-километрида аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган «КИА К5» ва «Нексия-2» автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ходисаси иштирокчиларинг 2 нафари воқеа жойида ҳамда 6 нафари шифохонага етказилгандан сўнг кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этганлар.
«КИА К5» русумли автомашина ҳайдовчиси И.А. йўл-транспорт ҳодисасидан олган тан жароҳатлари билан Зомин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.