Наврўз байрами муносабати билан поездлар учун чегирмалар эълон қилинди

“Ўзбекистон темирйўллари акциядорлик жамияти” таътилга йўл олган талабалар учун чегирмаларни йўлга қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-35-сонли фармонига асосан, чегирмалар барча йўналишдаги поездларга 15%, “Афросиёб” юқори ҳаракатланувчи поездларига 10% ни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, қишки таътилда барча темирйўл ва авиакомпаниялар талаблар учун 50% чегирма қилиниб, қишки таътил муддати 24 январга қадар узайтирилгани муносабати билан чипталар алмаштириб берилган эди.

Йўлдошбой Рўзматов