Бугунги кунга қадар Украинадан Ўзбекистонга неча киши эвакуация қилингани маълум бўдди

Бугун Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди.

28 февралдан 11 мартга қадар 26 та авиарейс ташкиллаштирилди ва ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудуддан 5 884 нафар юртдошимиз эвакуация қилинди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси (вақтинча Львов шаҳрида жойлашган) мамлакатнинг чекка ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация пунктларига олиб келиш юзасидан ёрдам кўрсатмоқда.

Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси томонидан ҳужжати йўқ 322 нафар фуқаромиз учун Ватанга қайтиш учун сертификатлар расмийлаштирилди.