Самарқандда 5,2 млрд сўм селда «оқиб кетди»

Самарқандда 5,2 млрд сўмга янгидан қурилган кўприкка сел туфайли зиён етган.

Самарқанд вилояти Нуробод тумани «Узку» қишлоғидаги эски анҳор каналига қурилган 24 метрли янги кўприкни ҳудудда ёғган кўп ёғингарчилик натижасида ҳосил бўлган сел сувлари зарарламоқда.

Кўприк 2021 йилнинг ноябрида 5,2 млрд сўмга янгидан қурилган эди.

Шахруза Сатторова