Ўзбекистонга Хитойдан пилла уруғи келтирилди

Айни пайтда Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга хорижий ипак қурти уруғи олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекипаксаноат уюшмаси ахборот хизмати маълум қилди.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан ташкил этилган Махсус гуруҳ аъзолари ҳамда Уюшма таркибидаги пиллани қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари 2022 йил баҳорги мавсумда пилла етиштириш учун ХХРдан Ўзбекистонга импорт қилинган ипак қурти уруғини Навоий халқаро аэропортида қабул қилиб олишди.

Маълумот ўрнида, Хитойдаги «Хуашен» ва «Шандон» компанияларидан юртимизга 256 минг қути хорижий ипак қурти уруғи келтирилди.