Марказий банк ставкалари ошиши миллий валюта курсига қандай таъсир кўрсатади?

Бугунги кунда валюта курси ошиб бораётгани турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хўш, фоиз ва кредит канали миллий валюта курсига қандай таъсир кўрсатади?

Ушбу масала юзасидан Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаров қуйидаги маълумотларни Ogoh.uz га тақдим этди.

Валюта курси ошиб бораётгани муносабати билан тижорат банклари капитали етарлилигига қўшимча юклама ҳосил бўлади. Табиийки, банклар фақат 100%лик риск даражасидагина кредитлар ажратишга ўтади. Энди 100% риск шкаласида янги бериладиган корпоратив кредитлар 23%гача, жисмоний шахсларга эса 26%гача оширилиши мумкин.

Кредитлар истаймизми ё йўқми, турли йўллар билан истеъмолни ва қўшимча импортни рағбатлантиради.

Фоиз ставкалар кўтарилгач, кредитга талаб бирмунча мақбуллашади ва ажратиладиган янги кредитларнинг сўм курсига босими анча камаяди.

Ўз-ўзидан, депозитлар ва омонатларнинг фоиз ставкалари ошади. Шу кунларда бозорда 24%, 25%лик омонатлар таклифлари пайдо бўлса, ҳайрон бўлмаслик керак.

Содда айтганда, сўмдаги маблағларни долларга айлантириш афзаллиги камаяди.

Шахруза Сатторова